23:26 / 04.06.2016
5135

Испаниялик Мугуруса "Ролан Гаррос" ғолиби бўлди

Аёллар ўртасида дунёнининг биринчи ракеткаси Серена Уильямс Франция Очиқ чемпионати – "Ролан Гаррос"да испаниялик теннисчи Гарбинье Мугурусага ютқазди. Мугуруса икки сетда ғолибликни қўлга киритди.

Мугуруса ҳозирда дунёнинг 4-ракеткаси бўлиб, "Катта дубулға" сериясига кирувчи мусобақани биринчи маротаба ютди. Уильямс эса 3 марта бу нуфузли мусобақа ғолиби бўлган. 

Бир йил аввалги Уимблдон мусобақаси финалида ҳам шу жуфтлик беллашганди. Ўшанда америкалик теннисчи ғолиб бўлганди.

Top