16:17 / 04.06.2016
5621

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва ХКУК ўртасида Меморандум имзоланди

Халқаро меҳнат Конференциясининг Женевада бўлиб ўтаётган 105-сессияси доирасида Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси (ХКУК) Бош котиби Шарон Барроунинг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Танзила Нарбаева билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келгусидаги фаолият йўналишлари муҳокама этилди. Ушбу мақсадларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси ўртасида бандликка кўмаклашиш, меҳнат муҳофазаси, меҳнат соҳасида ижтимоий шерикликни ривожлантириш каби йўналишлардаги ўзаро алоқаларни кўзда тутувчи Меморандум имзоланди.

Top