14:35 / 05.06.2016
2921

Ҳиллари Клинтон демократларнинг Виржиния оролларидаги кокусларида ғалаба қилди

АҚШ собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон Демократик партиянинг Виржиния оролларидаги кокусларида сенатор Берни Сандерсдан ўзиб кетди. Бу ҳақда ABC News хабар берган.

Виржиния оролларидаги кураш 7 нафар делегатнинг овози учун бўлиб ўтган.

Айни вақтдаги ҳисоб-китобларга кўра, Клинтонни 2 316 нафар делегат, жумладан, 547 нафар суперделегат қўллаб-қувватламоқда. Ғалаба учун эса 2 383 нафар сайловчининг овози талаб этилади.

Сандерс Клинтондан сезиларли даражада ортда қолмоқда. Уни 1 547 нафар делегат қўллаб-қувватламоқда. Улардан 46 нафари суперделегат.

Top