07:33 / 06.06.2016
6465

Airbus компанияси 3D-принтердан чиқарилган самолётни намойиш этди

Гап янги технологиялар, айниқса, уч ўлчамли босмалар ҳақида кетса, машҳур ва йирик компанияларнинг барчаси ҳам ундан фойдаланишни ўзига раво кўрмайди. Аммо Airbus компанияси бу ишга қўл уриб кўришга аҳд қилди. Аэрокосмик саноати маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи 2014 йилдан буён ўзининг A350 авиалайнерини уч ўлчамли босмадан чиқаришга ҳаракат қилиб келади. Айни дамда Air Transnat авиакомпанияси унинг 3D-принтеридан чиқарилган самолёт учун зарур буюмлардан фойдаланмоқда.

Шундан бери Airbus ўз лойиҳалари ва ишлаб чиқараётган маҳсулотларида 3D-босмаси технологияларидан мунтазам фойдаланиб келади. Масалан, компаниянинг A350 XWB самолётларининг 1000 дан ортиқ деталлари ана шундай принтерлардан чиқарилган. Бундан бир ҳафтда муқаддам компания 3D-технологияли самолётга патент олиш учун ариза тақдим этди.

Питер Сандер мана шу лойиҳалар бошида турган ҳамда ОАВ учун намойишлар ўтказишда бош-қош бўладиган раҳбарлардан бири. Аппарат Скандинавия халқларининг илоҳи Тор шарафига ҳудди шундай номланган. Аслида Thor аббревиатура бўлиб Test Of High-tech Objectives in Reality деган сўзлар бирикмасининг қисқартирилган кўринишидир. Сандернинг сўзларига кўра, у тажриба платформаларида синовдан ўтмоқда.

Торнинг оғирлиги 25 килограмм атрофида, қанотларининг узунлиги эса 4 метрни ташкил этади. У 50 та деталдан ташкил топган. Мана шундай самолётларни тўлиқ босмадан чиқаришга тўрт ҳафта вақт кетади. Ушбу янгиликнинг баҳосини 25 минг евро дея баҳолашган.

Top