14:18 / 06.06.2016
7467

Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлигида брифинг ўтказилди

Унда ОАВ ходимларига Қорақалпоғистон Республикасида буйича 2016 йил 5 ойи давомида аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида, Қорақалпоғистон Республикаси меҳнат вазири Умар Сабуров хисобот берди.

Меҳнат ресурслари баланси:

Мониторинг натижаларига кўра, республикадаги жами аҳоли сони 1793,7 минг  нафарни ташкил қилгани ҳолда меҳнат ресурслари яъни ижтимоий фойдали меҳнат фаолияти билан банд бўлиши мумкин бўлган аҳоли 1033,3 минг нафарни ёки умумий аҳоли сонига нисбатан 57,6 фоизни ташкил этмоқда. 

Меҳнат ресурсларидан 357,8 минг нафари ёки 34,6 фоизи иқтисодий нофаол аҳолини; 

Меҳнат ресурсларидан 675,5 нафари ёки 65,4%и иқтисодий фаол аҳолини; 

Иқтисодий фаол аҳолидан иш билан банд бўлганлар 639,9 минг кишини ёки меҳнат ресурсларига нисбатан 61,9 фоизни; 

Иқтисодий фаол аҳолидан 35,6 минг нафари иш билан банд бўлмаган аҳоли ёки ишсизлик даражаси 5,3 % ни; 

Ишсизлик даражаси Мўйноқ туманида 6,1%, Шуманой туманида 6,0%, Қонликўл туманида 5,5%, Нукус туманида 5,4%ни ташкил қилади.

Янги иш ўринларини яратиш бўйича: 

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 октябрдаги 9-сонли йиғилиш баёни, Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2015 йил 16 ноябрдаги 286-III-сонли, Олий Мажлиси Сенатининг 2015 йил 3 декабрдаги СҚ-63-III-сонли, Қорақалпоғистон Республикасида Жўқорғи Кенгесининг 2015 йил 24 декабрдаги сессиясида 49863 та иш ўринлари Дастури бўйича ишлаб чиқилган прогноз параметрлари маъқулланиб, тасдиқланди.

Ўтган январ-май ойлари давомида берилган маълумотларга асосан дастурнинг барча йўналишларида 3454 та лойиҳаларда 17415 та иш ўринлари яратилди.
Шундан мақсадли дастурга асосан;

- саноатда 117 та лойиҳада 1242 та; 

- хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида 457 та лойиҳада 1454 та;

- қишлоқ  хўжалиги йўналишида 237 та лойиҳада 856 та;

- қурилиш ва ижтимоий инфратузилма объектларида 94 та лойиҳада 765 та;

- ижтимоий инфратузилма соҳасида  87 та лойиҳада 448 та; 

- ишламаётган  корхоналар фаолиятини тиклашда 34 та лойиҳада 105 та иш ўринлари ташкил этилди.

Бундан ташқари, тижорат банкларининг кредитлари ҳисобига 5782 та;

- якка тартибдаги тадбиркорлик йўналишида 2032 та;

- уй меҳнатининг барча шаклларида 995 та;
- дехқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш ҳисобига 3736 та иш ўринлари яратилиб, аҳоли бандлиги таъминланди.

Бандлик дастурининг бажарилиши.

2016 йилнинг 5 ойида Бандликка кўмаклашиш марказларига 7758 нафар фуқаролар иш сўраб мурожаат қилган.

Шундан 7521 нафари мавжуд бўш, квота ва янги яратилган иш ўринларига ишга жойлаштирилди (дастурга нисбатан 97,0%).

Ижтимоий ҳимояга олинган 402 нафар ишсизларни эса ҳақ тўланадиган жамоат ишларига, жумладан аҳоли пунктларини ободонлаштириш, йўллар қурилиши ва қайта қурилиши, мелиорация тармоғи ва иншоатларини тиклаш  каби ишларга жалб этилди.

Қолган ишсиз деб эътироф этилган шахслардан 102 нафарини меҳнат бозорида талаб этилган мутахассисликлар бўйича таянч коллежларида касбга қайта тайёрлаш ва ўқитиш орқали ишга жойлаштирилди.

Квоталанган иш ўринларидан

Ижтимоий муҳофазага  муҳтож ва  иш топишда қийналаётган  шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган (квоталанган) иш ўринларига ишга  жойлаштириш бўйича 541 та корхона ва ташкилотларда жами 2388 та иш ўринлари банд қилиб қўйилган, шундан 147 таси ногиронлар учун банд қилиб қўйилган. 
Банд қилиб қўйилган квота иш ўринларига 987 нафар (41,3%) ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилди. 

Ёлгиз ота-оналар хамда 14 ёшгача ва ногирон болалилар 255 та, Таълим муассасаларини тугатган ёшлар 486 та, Муддатли харбий хизматдан бўшатилганлар 22 та, ногиронлар 15 та, Пенсия ёшига яқинлашиб қолганлар 44 та, Жазони ўташ муассасаларидан бўшатилганлар 55 та, Сафарбарлик чақируви заҳирасига киритилган шахслар 24 та, Кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар 64 та, одам савдосидан жабрланганларни 12 та, Ижтимоий ахамиятли касалликлар билан оғриётганлар 10 тани ташкил килади.

Бўш иш ўринлари тўғрисида:
Республика бўйича жами 19376 та корхона ва ташкилотлар мавжуд бўлиб, уларнинг 1440 таси йирик, 11361 таси кичик корхона ва ташкилотлар, микрофирмалар,  6575 таси  фермер хўжаликларини ташкил этади.

Шундан ҳар ойлик Бандлик марказларига ҳисобот топшириши лозим бўлган 1829 та корхона ва ташкилотлар ҳисобланади.

2016 йил 1июнь ҳолатига республика бўйича 2869 та бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотлар олинди. Ўтган ойга нисбатан 304 тага ёки 10,6% бўш иш ўринлари ортиши таъминланди. Иш берувчилар айникса хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бўш иш ўринларини тўлиқ қамраб олиш бўйича май ойида барчасига МУРОЖААТНОМАлар юборилди.           

Меҳнат ярмаркаси ўтказиш бўйича;

2016 йилниг 5 ойи давомида Бандликка кўмаклашиш марказлари ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 39 маротаба «Бўш иш ўринлари ярмаркалари» ўтказилди. 
Ушбу ярмаркаларда 1436 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги 3670 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар. 

Ярмаркаларда жами 3543 нафар ишсиз фуқаролар иштироки таъминланди. Қатнашганларнинг 1551 нафарига доимий ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.
1992 нафарига «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонун талаблари тўғрисида маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.


Меҳнат вазирлигининг 
Ахборот хизмати

Top