18:51 / 06.06.2016
7326

Қозоғистон дин ишлари қўмитаси: Ақтўбе терактлари халқ орасида ваҳима солишга қаратилган

Қозоғистон маданият ва спорт вазирлиги қошидаги дин ишлари бўйича қўмитага кўра, қурол дўконлари ва Ақтўбе ҳарбий қисмига ҳужум қилганлар мамлакат аҳолисига қўрқинч солмоқчи бўлган

"Ушбу мудҳиш жиноятларни содир этган шахслар, мамлакатнинг тинч аҳолисига ваҳима уруғини сепиш, тинчлик ва барқарорликни бузиш ҳамда жамият орасида қўрқув ва фитна солмоқчи бўлган", - дейилади қўмита баёнотида. 

Ҳужжатда қайд этилишича, "динни ниқоб қилиб олган террорчилар, ўзларининг асл башараларини кўрсатишган". "Гарчи булар ўзларини "дин ҳимоячилари" дейишса-да, аслида Ислом қадриятларидан узоқдир". 

Шу билан бирга, қўмитанинг таъкидлашича, мамлакат ичкарисида, зўравонликларни амалга ошириш учун "диний сабаблар мавжуд эмас". Бироқ "халқаро терроризм ғояси кўп йиллар давомида, қозоқ фуқароларини ўз таъсир доираларига тортишга уринмоқда".

Top