18:37 / 06.06.2016
8100

Жулия Робертс "Ўн йилликнинг энг яхши аёли" унвонига сазовор бўлди

5 июнь куни Калифорнияда Spike TV Guys Choice Awards телеканалининг ҳар йили ўтказиладиган 10-тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ерга ташриф буюрган меҳмонлар орасида Жулия Робертс, Бен Аффлек, Мэтт Дэймон ва бошқаларни томошабинлар олқишлар билан кутиб олишди. 

Ҳар йили телетомошабинлар ўзларининг севимли юлдузларига овоз берадилар ва шу тариқа телеканалнинг турли категориялардаги ғолиблари аниқланади. Бу сафар Жулия Робертс алоҳида эътибор ва эътирофга сазовор бўлиб, у "Ўн йилликнинг энг яхши аёли" мукофотига лойиқ деб топилди. Актриса ўн мартадан ортиқ дунёнинг энг чиройли инсонлари рўйхатини бошқарган. Сўнгги пайтларда Робертс анча фаоллашиб, яна аввалгидек кўп фильмларда суратга туша бошлади. 

Бундан ташқари, мазкур маросимда ажралмас икки дўст Бен Аффлек ва Мэтт Дэймон "Ўн йилликнинг энг яхши йигитлари" мукофотига сазовор бўлишди. Улар болаликдан дўст, Ҳолливудга ҳам бирга кириб келишган, биринчи "Оскар" мукофотини ҳам бир фильм учун олишган - бири энг яхши сценарий, иккинчиси эса энг яхши актёрлик маҳорати учун юксак мукофотга лойиқ деб топилишган.

Top