11:22 / 07.06.2016
3856

Барак Обама ва Берни Сандерс АҚШдаги сайловларни муҳокама қилди

АҚШ президенти Барак Обама Демократлар партиясидан президентлик сайлови учун номзодлардан бири ҳисобланадиган сенатор Берни Сандерс билан суҳбат ўтказди.

Бу сиёсатчиларнинг суҳбати Ҳиллари Клинтон ўз овозлари сонини иккинчи босқичдаги иштирок учун етарли даражага етказиши тахмин қилинаётган праймериз арафасида бўлиб ўтган.

Сандерс штаби эса Клинтон ҳали бунга эришмаганни таъкидламоқда ва пойгадан чиқмаслигини билдирмоқда.

Демократик партиянинг навбатдаги праймеризи бугун АҚШнинг 6та штатида ўтказилади. "Суперсешанба"да  Калифорния, Нью-Жерси, Нью-Мексико, Монтана, Шимолий Дакота ва Жанубий Дакота штатларидаги сайловларда 806 делегат овози учун кураш кечади. Иккинчи босқичга чиқиш учун 2383 овоз керак бўлади. Айни вақтда Клинтонда 2360, Сандерсда эса 1567 овоз бор.

Top