11:31 / 07.06.2016
11162

Истанбулда портлаш содир бўлди

Истанбул шаҳрининг марказий туманларидан бири Везнежилерда автобус бекати яқинида портлаш содир бўлди.

CNN Turk маълумотига кўра, портлаш натижасида 5 киши жароҳатланган.

Теракт мақсади полициячилар автобуси бўлган.

Айни вақтда ҳудудга шифокорлар ва махсус хизматлар ходимлари етиб келишган.

Кейинги вақтларда Истанбулда содир бўлаётган террорчилик актлари сони  кўпайди. Май ойида терактлар амалга оширилганди. Ўшанда бомба Молтепа туманида, осма йўл тагида портлади. Ундан бир неча кун эса, саккиз киши жароҳатланишига олиб келган теракт юз берди.

Бу терактлар учун Курдистон ишчилар партияси жавобгарликни зиммасига олган.

Top