13:24 / 07.06.2016
3608

"ПСЖ" яқин кунларда Унаи Эмери билан шартнома имзоламоқчи

“ПСЖ” клуби раҳбарияти “Севилья” бош мураббийи Унаи Эмери билан музокаралар олиб бормоқда. Журналист Жанлуки Ди Марцио берган маълумотларга кўра, парижликлар тез орада испаниялик мураббий билан шартнома имзолашни исташмоқда.

Шунингдек, Унаи Эмери хизматига Италиянинг “Милан” жамоаси ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бироқ жамоанинг амалдаги раҳбарлари клуб акцияларининг бошқарув пакетини сотиш борасида харидорлар билан музокаралар олиб бормоқда. Шу сабабдан Унаи Эмери “Милан” бош мураббийи бўлиши эҳтимоли юқори эмас.

Маълумот учун, Унаи Эмери қўл остида “Севилья” клуби кетма-кет 3 маротаба Европа лигасида ғолибликни қўлга киритган.

Top