09:17 / 08.06.2016
3252

Америка Кубоги: Дэмпсининг 1 голи ва 2 голли узатмаси АҚШга Коста-Рикани йирик ҳисобда енгишда ёрдам берди

АҚШда Америка Кубогининг гуруҳ босқичи доирасида иккинчи тур ўйинлари бошланди.

Дэмпсининг голи ва иккита голли узатмаси АҚШнинг Коста-Рика устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонишини таъминлади - 4:0.

Аввалига Дэмпси 9-дақиқада пенальти зарбасини аниқ ижро этиб ҳисобни очди. У 37-дақиқада Жермейн Жонсга, 42-дақиқада Бобби Вудга голли узатмалар берди ва ҳисоб йирик кўринишга келди. Ўйиндаги якуний натижа 87-дақиқада АҚШ терма жамоаси хавбеки Грэм Зуси томонидан ўрнатилди.

Эндиликда АҚШ ҳисобидаги очколар сони 3та бўлди, Коста-Рика эса 1 очко билан қолмоқда.

АҚШ – Коста-Рика 4:0 (3:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 9, пенальти Демпси, 2:0 – 37 Жонс, 3:0 – 42 Вуд, 4:0 – 87 Зуси.
АҚШ – Гьюзан, Йедлин, Кэмерон, Брукс, Жонсон, Бедойя (Беккерман, 83), Брэдли, Жонс, Зардес, Демпси (Вондоловски, 78), Вуд (Зуси, 70).
Коста-Рика –  Пембертон, Гамбоа (Сальватьерра, 46), Дуарте, Акоста, Кальво, Матаррита, Кэмпбелл (Асофейфа, 46), Боланьос, Борхес, Руис, Уренья (Саборио, 18).
Огоҳлантиришлар: Жонсон (44), Брукс (81).

Top