18:25 / 08.06.2016
10070

Америкалик қуёш ботишини суратга олиш вақтида ҳалок бўлди

АҚШнинг Нью-Жерси штатида бир эркак пляжда ботаётган қуёшни суратга оламан деб баланд жойга кўтарилди. Аммо мувозанатини сақлай олмай ерга қулаб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Полиция ходимларининг хабар беришича, 68 ёшли Марк Саймон ўз рафиаси билан Sand Beach пляжида 12 метр баландликка кўтарилган. У рафиқасини машинада қолдириб, ўзи уфқни суратга олиш учун кетади. Аммо эри ҳадеб қайтавермаганидан хавотирланган аёл полиция ходимларини чақиради.

Саймоннинг жасади оқим келиб уриладиган тошлар орасида бўлганлиги учун, марҳумнинг жасадини фақатгина сув пасайгач, олиб чиқишга муваффақ бўлишган.

Top