16:58 / 08.06.2016
3625

Бухорода “BankExpo – 2016” ҳудудий миллий кўргазмаси ўтказилди

Бухорода банк технологиялари, асбоб-ускуналари ва хизматлари  “BankExpo – 2016” ҳудудий миллий кўргазмаси ўтказилди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ташаббуси билан Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда кичик бизнес субъектлари раҳбарлари, хорижий корхоналар вакиллари, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари иштирок этди.

Жорий йилда вилоят молия муассасалари томонидан тадбиркорликни ривожлантиришга 646 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Ўтган беш ойда тадбиркорларнинг лойиҳаларини молиялаштиришга 221 миллиард сўм сарфланди. Экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш учун 100 миллиард сўмдан зиёд банк инвестицияси ажратилди.  

  
Тижорат банклари мижозлар талабига жавоб берадиган юқори технологик ишланмалардан кенг фойдаланмоқда. Масалан, онлайн тизимида ишлайдиган “Мижоз банк”, “СМС банк”, “Интернет банк”, “Клик” каби хизматлар мижозларга вақтни тежаш имконини бераётир. Кўргазмада тижорат банкларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш  истиқболлари ҳақида кенг маълумот берилди.

Top