17:11 / 08.06.2016
4995

«Манчестер Юнайтед» «Вильярреал»дан 30 млн евро эвазига ҳимоячи харид қилди

«Вильярреал» жамоаси ҳимоячиси Эрик Байи «Манчестер Юнайтед» жамоаси томонидан трансфер қилинди.

Ушбу ивуарлик 22 ёшли футболчи учун манчестерликлар раҳбарияти 30 млн евро тўлаган ва у билан 4 йиллик шартнома тузган.

Кейинги мавсумда бу шартнома муддати яна 2 йилга узайтирилиши мумкин.

Қайд этиш керакки, бу Жозе Моуриньо жамоа бошқарувига келганидан кейин амалга оширилган илк трансфер бўлди.

«Вильярреал» ўтган йили Байини «Эспаньол»дан 5,2 миллион евро эвазига ўз таркибига қўшиб олганди.

Top