21:25 / 09.06.2016
27991

ОАВ: Россия 60 соат ичида НАТО қўшинларини яксон қилиши мумкин

Россия 60 соатдан кўп бўлмаган вақт давомида НАТО қўшинларини яксон қилиши мумкин, деб ёзмоқда The Weekly Standard.

Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирининг Россия, Украина ва Евросиё масалалари бўйича ўринбосари Майкл Карпентер маълум қилди. 

Унинг айтишича, Россия қўшинларига Эстония ва Латвия пойтахтларига етиб олиш учун энг кўпи билан 60 соат талаб қилинган бўларди. Бундай маълумотлар RAND маърузасида келтирилган.

Карпентер бундай вазиятда Россияда вақт ва масофа борасида устунлик бўлишини таъкидлаб ўтди.

"Биз вазият устида ишламоқдамиз, биз Россия томондан тажовузни бартараф этиш учун қўшин ва техника жойлаштирамиз", деб айтди Карпентер.

Аввалроқ Эстония Россияга қарши туриш учун НАТОни ёрдамни кучайтиришга чақиргани маълум қилинганди.

Top