18:24 / 10.06.2016
3649

Ҳиндистон хавфсизлик нуқтаи назаридан Google Street View’ни вақтинча тўсиб қўйди

Ҳиндистон ҳукумати хавфсизлик нуқтаи назаридан кўчаларни кўриш хизматини вақтинча тақиқлади, деб ёзмоқда Mashable.

Ҳиндистон хавфсизлик агентлигининг хабарига кўра, 2008 йили Мумбайдаги қўпорувчиликлар содир этилганида, шаҳарнинг муҳим иншоотлари жойлашувига оид суратлардан фойдаланилган. Мамлакат ҳукумати, Google компаниясининг Street View иловаси ҳам худди шундай таҳдидни келтириб чиқариши мумкин, деб ҳисобламоқда. 

Вазирлар маҳкамаси ҳукумат томонидан маъқулланмаган хариталар ва сунъий йўлдош суратларини тақиқловчи қонун лойиҳасини муҳокама этганидан сўнг, ушбу хизматнинг тақдирини ҳам ҳал этади. 

2011 йили полиция Google Street View’нинг Бангалор кўчаларини суратга олишини тўхтатган эди. Бунга кўчада жиддий ҳимоя қилинадиган бинолар мавжудлиги важ қилиб кўрсатилганди. 2013 йили Google Street View хизмати Ҳиндистоннинг 100 та ёдгорлигига оид суратларни тайёрлаган эди.

Top