06:54 / 10.06.2016
3783

Польша, Туркия ва Руминия ракета ҳужумига қарши тизимнинг кенгайтирилишини қўллаб-қувватламоқда

Польша, Туркия ва Руминия ташқи ишлар вазирлари уч давлатнинг ракета ҳужумига қарши тизимининг кенгайтирилишини қўллаб-қувватламоқдалар, деб айтди Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу.

"НАТО ва Туркияда баллистик ракеталар бор. Улар барча давлатларда мудофаа мақсадида жойлаштирилган. Биз ракетага қарши тизимлар барча учта давлат ва унинг аҳолиси ҳимоясини таъминлаш учун кенгайтирилиши ҳақидаги фикрга келдик", деб айтди Човушўғлу Варшавада Польша, Туркия ва Руминия ташқи ишлар вазирлари учрашуви якунлари бўйича ўтказилган матбуот-анжуманида.

Човушўғлу минтақада катта хавфни "тажовузкор Россия" солишини таъкидлаб ўтди. Човушўғлу Грецияни назарда тутиб, Россия президенти "НАТО аъзоси ҳисобланадиган давлатда НАТО иттифоқдошларига қарши" сўзлар айтгани бундан дарак берувчи муҳим ҳолатдир, деб айтди.

Эслатиб ўтамиз, Путин май ойида Грецияга ташрифи вақтида АҚШнинг ракетага қарши мудофаа тизимининг Руминияда жойлаштирилиши хавфсизликка салбий таъсир қилишини айтганди.

Top