19:04 / 10.06.2016
4619

Шифохонага ётқизилган Берлускони хотиржамлиги ва Худога таянишини маълум қилди

Юрак соҳасидаги муаммолар туфайли шифохонага ётқизилган Италия собиқ бош вазири Сильвио Берлускони ўзини хотиржам ҳис этаётгани ҳамда яратганга умид қилишини билдирди. Бу ҳақида  Repubblica газетаси хабар қилди.

"Мен хотиржамман, Худога ва шифокорлар маҳоратига ишониб, бу синовдан муваффақиятли ўтишга умид қиламан", - деди Берлускони. 

Келгуси ҳафта ўрталарида унинг юрагида жарроҳлик операцияси ўтказилади ва унда шикастланган аорта клапани алмаштирилади.

Италия бош вазири лавозимига  тўрт марта сайланган 79 ёшли Берлускони 7 июнь куни юрак соҳасидаги муаммолар туфайли шифохонага ётқизилган.

Top