10:25 / 10.06.2016
4355

Ўғрилар ЕИ ва Грузия ўртасидаги визани бекор қилишга тўсқинлик қилиши мумкин

Уйларни тунаш билан шуғулланадиган уюшган жиноий гуруҳлар ЕИ ва Грузия ўртасида визасиз борди-келдини йўлга қўйишга тўсқинлик қилиши мумкин, деб ёзади Wall Street Journal газетаси.

Гап шундаки, Германия ҳукумати Еврокомиссияга мурожаат қилиб, ЕИ ҳудудидаги уюшган гуруҳларнинг жиноятларига оид ҳисобот беришни сўраган. Шу билан бирга, бу борадаги якуний қарор қабул қилинишини расмий Парижнинг хавотирлари ҳам ортга суриши мумкин. Франция визасиз тартиб террор хавфи кучайган шароитларда Европани янада заиф қилади, деб ҳисоблайди. 

2015 йилнинг декабрь ойида Еврокомиссия берган баёнотга кўра, Грузия ЕИ билан визасиз тартибни жорий қилиш учун барча шартларни бажарган. 2016 йил мартида ЕК ушбу республика фуқаролари учун визаларни бекор қилиш бўйича қонун ташаббусини илгари сурди. Грузиядан ташқари, ЕИ билан визаларни бекор қилиш масаласи бўйича Украина, Косово ва Туркия ҳам музокаралар олиб боряпти.

Top