08:30 / 11.06.2016
4242

АҚШда кичик самолёт турар жой биноси устига қулаб тушди

АҚШнинг Хоторн шаҳрида (Калифорния штати) икки қаватли турар жой биноси устига кичик самолёт қулаб тушди. Оқибатда икки киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда ABC7 телеканали.

Фалокат жойида самолёт бортида бўлган икки кишининг жасади топилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, уйда яшовчи аҳоли орасидан ҳеч ким жабрланмаган.

Top