21:46 / 12.06.2016
10350

УЕФА Англия ва Россияни Евро-2016 турниридан четлатиши  мумкин

УЕФА Англия ва Россия терма жамоаларига дисквалификация қўллаб, бу терма жамоаларни Европа чемпионатидан бадарға қилиши мумкин. Бу ҳақда tribuna.uz хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, бу икки терма жамоа мухлислари тартибсизликлар уюштиришда давом этган ҳолда юз беради.

Ташкилот икки томонни ҳам Марселдаги воқеалардан кейин жиддий огоҳлантирган.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Англия терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин "Велодром"да юз берган тартибсизликлардан кейин Россияга қарши интизомий иш очганди.

Top