18:53 / 13.06.2016
4930

Қирғизистон ЯИМ 4 фоизга қисқариб, 139 млрд сомни ташкил этди

2016 йил январь-май ойларида Қирғизистон республикаси ЯИМ ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4 фоизга пасайиб, 139 млрд сомни ташкил этган, деб хабар қилмоқда Киртаг агентлиги статистик маълумотларни тарқатиш ва ҳисобот ишлари бўлими бошлиғи Чинара Турдубоева баёнотига асосланган ҳолда. 

Унинг қайд этишича, ялпи ички маҳсулот ҳажмининг камайишига саноат ва транспорт соҳасидаги пасайишлар салбий таъсир этган. 

««Кумтор» конини ўзлаштириш ишларини ҳисобламаганда, ЯИМ ҳажми шу йилнинг беш ойи давомида 130 млрд сомдан кўп бўлган ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,5 фоизга ўсган», – деб аниқлик киритган Ч.Турдубоева.

Top