14:06 / 13.06.2016
2964

SAS авиакомпаниясида швед учувчиларининг иш ташлаши туфайли 230дан ортиқ рейслар бекор қилинди

Скандинавиянинг SAS авиалинияларидаги швед учувчилар 10 июнь куни касаба уюшмасининг меҳнат шароитларига рози бўлмаганлиги туфайли бошланган норозилик намойишини узайтиришди. Бу ҳақида авиакомпаниянинг матбуот релизида маълум қилинди

"Душанба куни 27 минг йўловчига тааллуқли 230та рейс бекор қилинади", - дейилади хабарда. Матбуот хизмати гап фақат швециялик учувчилар амалга оширадиган рейслар ҳақида кетаётганига ойдинлик киритди. 

Швеция учувчилар касаба уюшмаси маълумотларига кўра, иш ташлашда 400 киши иштирок этмоқда. Улар қўйган талаблар орасида, хусусан, маошнинг 3,5 фоизга оширилиши талаб қилинган. 

"Мен швециялик учувчиларимиз иш ташлашга қарор қилишгани учун SAS'нинг барча мижозлари олдида чин дилдан узр сўрайман. Биз бундай вазиятни бартараф қилиш учун қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, аммо, афсуски, бир қарорга кела олмадик", - деди Скандинавия авиалинияларининг жамоатчилик билан алоқалар ўрнатиш бўйича бўлим бошлиғи. 

Авиакомпания вакиллари сайтдаги маълумотларни мунтазам янгилаб туришга, шунингдек йўловчиларга ўзгаришлар ҳақида электрон почта ва СМС орқали хабар беришга ваъда беришмоқда.

Top