12:31 / 14.06.2016
5840

Яна тўрт нафар ўзбекистонлик енгил атлетикачи Рио-2016 йўлланмасини қўлга киритди

Душанде шаҳрида (Тожикистон) енгил атлетика бўйича ўтказилган очиқ чемпионатда ўзбекистонлик тўрт нафар енгил атлетикачи Рио-2016 йўлланмасини қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистонлик ғолиб спортчилар сифатида Екатерина Тунгускова, Наталья Асанова, Иван Зайцев ва Юлия Тарасовалар номи эътироф этилди.

Хусусан, фарғоналик Екатерина Тунгускова 10.000 метр масофага югуриш мусобақасида белгиланган меъёрни бажарган бўлса, Андижон вилояти вакили Наталья Асанова 400 метр масофага тўсиқлар оша югуришда 56.19 сония (меъёр 56.20 сония) натижа қайд этди.

Найза улоқтириш секторида иштирок этган сирдарёлик Иван Зайцев 83 м. 03 см. натижа (меъёр 83 м.) кўрсатган бўлса, пойтахтлик Юлия Тарасова узунликка сакраш мусобақасида 6 м. 72 см. (меъёр 6 м. 70 см) натижа қайд этди.

Top