23:09 / 14.06.2016
7066

Евро-2016. Венгрия сенсацион равишда Австрияни енгди

Венгрия Европа чемпионати гуруҳ босқичидаги илк учрашувини Австрияга қарши ўтказди. Бордо шаҳридаги «Матмут-Атлантик» стадионидаги кечган баҳс учрашув арафасида фаворит сифатида қаралган австрияликларнинг 0:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. 

Биринчи бўлимда Австрия тўпга эгалик қилди лекин хавфли вазиятлар яратиш бўйича кўрсаткичлар тенг бўлди. 

Ўйиннинг 62-дақиқасида Ласло Кляйнхайслер Адам Салаини ажойиб пас билан таъминлади ва ҳужумчи аниқ ҳаракат қилиб, ҳисобни очди. Бу голдан 4 дақиқа ўтиб австрияликлар ҳимоячиси Александар Драгович иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этди.

Ўйин охирида эса Золтан Штибер рақиб жарима майдонида дарвозабон билан яккама-якка чиқиб, жамоаси устунлигини 2та тўпга етказди.

Австрия – Венгрия 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 62 Салаи, 0:2 – 87 Штьебер.
Австрия – Альмер, Хинтереггер, Драгович, Фукс, Алаба, Арнаутович, Баумгартлингер, Харник (Шопф, 78), Юнузович (Забитцер, 60), Кляйн, Янко (Окоти, 65).
Венгрия – Кирай, Гузмич, Кадар, Фиола, Ланг, Джуджак, Надь, Кляйнхайслер (Штьебер, 79), Гера, Немет (Пинтер, 89), Салаи (Пришкин, 69).
Огоҳлантиришлар: Драгович (33), Немет (80).
Четлатиш: Драгович (66).

Top