13:38 / 14.06.2016
2874

Хитойдаги олий мартабали партия арбоби ўз ҳаётига суиқасд қилгани тахмин қилинмоқда

Гуанчжоудаги (Гуандун провинцияси маъмурий маркази, Жанубий Хитой) олий мартабали партия арбоби 12 июнь - якшанба куни ўз уйида жонсиз ҳолда топилди. Бу ҳақида China Daily газетаси хабар берди.

Полициянинг таъкидлашича, бу Хитой Компартиясининг провинция қўмитаси (ХКПҚ) котиб ўринбосари Лю Сяохуа. 

Дастлабки тергов ишлари ўз жонига суиқасд қилиш ҳолатини инкор этди. 

Жорий йилнинг март ойида лавозимига киришган партия амалдори муваффақиятли фаолият олиб борган. У йирик порт шаҳри ҳисобланган Чжаньцзян партия қўмитасининг котиби бўлган ва халқ вакилларининг маҳаллий мажлисини бошқарган. 

Амалдорнинг ўлими Жанубий Хитойнинг иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган минтақаси - Гуандундаги коррупция ҳолатларини ўрганиш доирасини кенгайтириш фонида юз берди.

"Коррупция билан кураш бизнинг узоқ муддатли ва қатъий вазифамиздир, провинциядаги барча антикоррупцион органлар иқтисодий ривожланиш йўлида "тоза ва адолатли" бошқарувни таъминлаш учун тўхтовсиз ишлашади", деган ХКПҚнинг провинциядаги тартибини текширувчи комиссияси раҳбари Гуандун Хуан Сяньяо. 

Бир қатор маҳаллий амалдорлар терговга жалб қилинди. Улар партия қонун-қоидаларини бузганлик ва пора олганликда айбланмоқда. 

Хитой ҳукумати тепасига 2012-2013 йилларда Си Цзиньпин бошчилигидаги "бешинчи авлод" раҳбарлари келгандан сўнг коррупция билан курашиш кампанияси ўз фаолиятини кучайтирди.

Top