14:20 / 14.06.2016
2942

Куман «Эвертон»нинг янги бош мураббийига айланди

«Эвертон» жамоаси ҳолландиялик мутахассис Рональд Куманнинг янги бош мураббий лавозимига тайинлади. У билан шартнома 3 йил муддатга тузилган.

Куман ўтган мавсумда «Саутҳемптон» жамоасида ишлади ва бу жамоа билан Англия чемпионатида 6-ўринни эгаллади. «Эвертон» эса ўтган мавсумни 11-ўринда якунлади ва мавсум якунланмасданоқ Роберто Мартинес ишдан бўшатилди.

Британиядаги нашрлар маълумоларига кўра, Куман АПЛдаги энг кўп маош олувчи мураббйлардан бирига айланади. Раҳбарият унга йилига 9 млн евро миқдоридаги маош тайинлаган.

Манба: Tribuna.UZ

Top