19:00 / 14.06.2016
4319

Нурсултон Назарбоев Ҳиндистон бош вазири билан ҳамкорлик ва глобал масалаларни муҳокама қилди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди телефон орқали икки томонлама муносабатлар ҳолати ва истиқболларини ҳамда бир қатор долзарб минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилишди, деб хабар берди 14 июнда Қозоғистон раҳбари матбуот хизмати. 

"Нурсултон Назарбоев глобал кун тартиби муаммолари бўйича томонлар фикрининг умумийлиги ва сиёсий зиддиятларнинг йўқлиги икки томонлама суҳбатнинг ривожланиши учун қулай асос бўлиб хизмат қилишини таъкидлаб ўтди", дейилмоқда хабарда.

Ўз навбатида, Моди Остона билан ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг ривожланиши Ҳиндистоннинг Марказий Осиёдаги ташқи сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланишини айтди.  

"Томонлар иккала давлат ўзаро тўлдирувчи ҳамкорликнинг сезиларли салоҳиятига эгалигини маъқуллашди ва ҳар томонлама иқтисодий кооперациянинг ривожланишида барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишга тайёрликларини билдирдилар", деб айтилди матбуот хизматида.

Top