22:32 / 14.06.2016
4844

Саудия Арабистони савдо бизнесини юритиш учун хорижликлар учун ҳуқуқларни кенгайтирмоқда

Саудия Арабистони иқтисодий ислоҳотлар доирасида хорижий компанияларга мамлакат савдосининг улгуржи ва чакана секторларида 100 фоиз бизнесга эгалик қилишга имкон берувчи қоидалар мажмуини маъқуллади, деб хабар бермоқда Saudi Press Agency (SPA) ахборот агентлиги. 

"Ушбу қарор қироллик иқтисодиётини нефтдан камроқ боғлиқ бўлишга қаратилган "Нуқтаи назар 2030" стратегик ислоҳотлари лойиҳасига мувофиқ қабул қилинган", деб  SPA’нинг хабарини келтириб ўтди "Франс Пресс" ахборот агентлиги. 

Нефть нархлари 2014 йилдан бери деярли 2 баробарга камайиб кетганига қарамасдан, "қора олтин"нинг сотилиши Саудия Арабистони даромадининг энг катта манбаи ҳисобланади.

Ислоҳотлар лойиҳаси доирасида мамлакат бизнесга эгалик қилиш ва хорижий инвестицияларга чекловларни юмшатмоқчи.

Top