14:50 / 15.06.2016
7773

Facebook’нинг “Келажакдан башорат берувчи” фойдаланувчиси барчани қўрқитиб юборди

Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Пабло Райз ўз аккаунтида Ҳиллари Клинтон АҚШда биринчи аёл президент бўлиши, Муҳаммад Али ва Принс ҳаётдан кўз юмиши ҳақида ёзган эди. Фойдаланувчиларни ушбу маълумотлар эълон қилинган сана қўрқитиб юборди – 2015 йилнинг декабрб ойи.

Башоратларнинг барчаси бу эмас эди: у ерда, шунингдек, “горилла учун бутун дунё қайғуради”, деб ёзилган эди. 2016 йилнинг 29 май куни Цинциннатида ҳайвонот боғи ходими 17 ёшли Храмбе лақабли гориллани ўлдирди. Жонивор барчанинг кўз ўнгида уч ёшли болани ўғирлаб, қочган эди. Шундан сўнг, минглаб одамлар боланинг ота-онасини жазолашни талаб қилиб чиқишган эди.

Райз 2016 йилнинг муҳим воқеаларини башорат қилган. Уни 170 минг марта репост қилишган.

Top