18:20 / 15.06.2016
7407

Флагманларнинг янги "қотили" намойиш қилинди - OnePlus 3 (18та сурат+видео)

OnePlus компанияси ўзининг учингчи флагмани - OnePlus 3'ни расман тақдим қилди. Ишлаб чиқарувчи янги қурилмани бошқа компаниялар флагманларининг "қотили" сифатида қайд этмоқда - у флагман қурилмаларни ҳамёнбоп нархда таклиф этади. Янги смартфон АҚШда 400 доллардан, Европа ҳудудида эса - 400 евродан сотилади. 

Харидор бу пулга металл корпус билан қопланган,  1920x1080 пикселли Full HD имконига эга 5,5 дюймли Optic AMOLED дисплей, Qualcomm Snapdragon 820 топ-процессори, 6Гб оператив ва 64 Гб бириктирилган хотира, 2та sim-картага мўлжалланган слот, бармоқ излари сканери ҳамда 3000 мАч ҳажмли аккумуляторни ярим соат ичида 63 фоизга қайта тиклайдиган Dash Charge тезкор қувватлагичи билан таъминланган OnePlus 3 янги қурилмасини таклиф этади. Асосий камера - f/2.0 апертураси ва барқарор оптик тасвирга эга 16-Мп  Sony IMX298. 8-Мп'ли фронтал модуль "табассум" бўйича селфи қилишга қодир. Қурилмада Wi-Fi 802.11ac ва Bluetooth 4.2 модуллари ҳам мавжуд, у 4G LTE-тармоқларни ва USB Type-C портини қўллайди. Янги смартфоннинг ўлчами 152.7х74.7х7.35 мм, вазни эса - 158 грамм.  ОС вазифасини Oxygen қобиқли Android 6.0.1 Marshmallow бажаради.

 

Top