16:39 / 16.06.2016
5300

Google'га мулозамат кўрсатган аёл бир зумда машҳур бўлиб кетди

Google интернет қидирув хизмати қария аёлнинг мулойим саволларига жавоб қайтарди. У қидирув хизматига нисбатан «илтимос» ва «раҳмат» каби сўзларни ишлатган. Google’нинг Британия бўлими ўз жавобини твиттердаги саҳифасида эълон қилган. 

85 ёшли кампирнинг невараси Бен Жон қидирув сўзлари ёзилган скриншотни эълон қилган бўлиб, суратда унинг бувиси Google қидирув саҳифасига киритган: «Илтимос, Гугл ушбу рим рақамларини таржима қилинг: MCMXCVIII. Раҳмат», деган жумлаларни ўқиш мумкин. Қисқа муддат ичида британияликнинг твити 17 мингдан ортиқ ретвит ва 25 мингдан кўпроқ ҳавола қилинган. 

«Беннинг ҳурматли бувиси. Умид қиламизки, сизнинг аҳволингиз яхши. Миллиардлаб қидирувлар орасида фақат сиз бизни кулдира олдингиз. Ҳа бу рақам, — 1998 дир. Раҳмат сизга», — дейилади Google’нинг твитида. 

Компаниянинг расмий жавобигача, кўпгина фойдаланувчилар кампир қидирув хизматининг шундай мулойим жавобига арзийди, деган фикрларни билдиришган эди.

Top