07:56 / 16.06.2016
4810

Косовалик хакер АҚШлик ҳарбийлар ҳақидаги маълумотларни ўғирлаганини тан олди

Косовалик хакер ИШИД террорчилик гуруҳи учун мингдан зиёдроқ АҚШлик ҳарбийлар ва федерал амалдорлар ҳақидаги шахсий маълумотларни ўғирлаганлигини тан олди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.  

20 ёшли Ардит Феризий 2015 йилда маъмурнинг ҳуқуқларини олиб, маълумотлар базасини очиб, олинган маълумотларни ИШИД вакилларига топширган. Улар кейин бу ҳақда твиттерда маълум қилган.

Кейинроқ Феризий Малайзияда қўлга олиниб, АҚШ ҳукуматига топширилган. У 20 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Top