00:31 / 16.06.2016
6179

Немис футбол клуби бош мураббийни унинг ниқобидаги одам билан алмаштирди

Гамбургдаги "Санкт-Паули" футбол клуби расмий твиттерида ҳужумчи Марвин Дукшанинг клубга ўтиши ҳақидаги янгилик футболчи ёнида номаълум киши клуб бош мураббийи Эвальд Линеннинг ниқобида суратга тушган тасвир билан бириктирилди.

"Спорт-Экспресс" нашрининг маълумотига кўра, ҳақиқий Линен футболчининг тақдимотида иштирок эта олмасди.

Клуб бу "хийла" эканини пайқаб қолган мухлисларнинг шубҳалари ўринли эканини тасдиқлади ва ниқобнинг суратини алоҳида чоп этди. 

Футболчининг трансфери борасидаги матбуот баёнотида футболчи, клуб директори ва бош мураббийнинг изоҳлари жойлаштирилган. 

22 ёшли ҳужумчи клуб билан 2019 йилгача шартнома имзолади.

Top