15:42 / 16.06.2016
8232

Тошкентда қўриқланмайдиган дарё, канал, анҳор ва сув ҳавзаларида 810 дона сузишни тақиқлаш белгиси ўрнатилди

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Шаҳар Фавқулодда вазирлар бошқармаси ҳамда Қутқарув хизмати бошқармаси раҳбарияти иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 4 мартдаги Фармонига биноан аҳолини ва халқ хўжалиги иншоотларини табиий офатлардан муҳофаза қилишнинг самарали тизимини ташкил этиш, республикада табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва унинг оқибатларини бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилди.

 Хусусан, буни Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси мисолида оладиган бўлсак, пойтахтлик ҳалоскорларнинг залворли меҳнатларига амин бўламиз.

Ўтган 2015 йилда Тошкент шаҳри аҳолиси ва иқтисодий-ижтимоий объектларини хавфсизлигини таъминлаш мақсадида олиб борилган профилактик тадбирларни айрим статистик кўрсаткичлари:
Фуқаро муҳофазаси куч ва воситаларнинг тайёргарлигини ошириш мақсадида 4 та Қўмондонлик-штаб ўқув машқи ва иқтисодиёт объектларида 71 та махсус-тактик ўқув машқлари, 189 та учрашув, тушунтириш, семинар ва суҳбатлар ўтказилди. 
Аҳоли ва раҳбарият таркибини тайёрлаш маркази томонидан фуқаро муҳофазаси, фавқулодда вазитларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича жами бўлиб, 1773 нафар (105 фоиз) тингловчилар тайёргарликдан ўтказилди.

Тошкент шаҳар ҳокимиятининг “2014-2015 йиллар давомида сув тошиши билан боғлиқ бўлган вафқулодда вазиятлардан Тошкент шаҳри аҳолиси ва ҳудудларини муҳофаза қилиш борасидаги Дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги 328-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, сув тошиши билан боғлиқ хавфли ҳудудларда махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди. Ўқув машқларига жами бўлиб, 1415 нафар иштирокчи, 278 та оғир-муҳандислик ва автротранспорт воситаси жалб этилди. Ўқув машқлари давомида шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи каналлар умумий 12880 п/м узунликда қирғоқларини мустаҳкамлаш, тозалаш ишлари амалга оширилди.

Ҳисобот даврида шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи 119 та канал ва коллекторларида бетон ишлари 403,36 м3, Шағал ишлари 1349,м3, Ер ишлари 1824,3м3, Каналларни тозалаш ишлари 401 545 п/м бажарилди.

Тошкент аҳолиси ва меҳмонларига қўриқланмайдиган, дарё, канал, анҳор ва сув ҳавзаларида, чўмилиш белгиланмаган (рухсат этилмаган)  ҳудудларда чўмилиш мумкин эмаслиги тўғрисида 810 дона тақиқловчи белгилар ўрнатилиб, 159 маротаба жойларга чиққан ҳолда 7048 нафар фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида газета ва журналларда 64 та мақола чоп этилди, радиода 86 та ва телевидение орқали 34 та чиқишлар амалга оширилди.

Top