16:46 / 17.06.2016
4150

БМТ бош қароргоҳи бўйлаб саёҳат Нью Йоркнинг Топ-10лигига кирди

Нью Йорк шаҳрининг эътиборга молик жойларининг Топ-10талигига БМТ бош қароргоҳи бўйлаб саёҳат ҳам кирди, деб хабар қилмоқда БМТ радиоси. 

«Шаҳар мэрлиги томонидан сайёҳлар учун нашр қилинадиган «Нью-Йорк бўйлаб саёҳат» тўпламига БМТ бош қароргоҳи ҳам киритилди», – деб баёнот берган ташкилот матбуот котиби Стефан Дюжаррик.

Унинг сўзларига кўра, шаҳар меҳмонларига иш кунлари БМТ биносида ташкил этиладиган саёҳатлар таклиф этилмоқда. 

Дюжаррикнинг фикрича, бундай экскурсиялар ташкилот фаолияти билан яқиндан танишиш имконини беради. 

Бундан ташқари, экскурсиялар БМТнинг олтита расмий тилида олиб борилади.

Top