17:59 / 17.06.2016
7197

Италия кўлидаги "Сузувчи йўллар"

Келиб чиқиши болгариялик бўлган америкалик ҳайкалтарош ва рассом Христо Явашев Италиянинг Изео кўлида янги "Сузувчи йўллар" (The Floating Piers) инсталляциясини намойиш қилди. Ижод намунаси кўл оролларини ўзаро боғловчи 3 километрли ёғоч йўллардан иборат. Бу йўллар орқали фақат оёқяланг ўтиш мумкин. Уни яратиш учун рассомга тахминан 700 000 кв. метр материал керак бўлди.

"Сузувчи йўллар"дан туриб кўл ва уни ўраб турган тоғлар манзарасидан баҳраманд бўлиш мумкин. Христо Явашев инсталляцияси фотогалереямизда. 

Христо Явашев

"Сузувчи йўллар" инсталляцияси лойиҳаси

Изео кўли қуш парвози баландлигидан Христо Явашевнинг "Сузувчи йўллар" лойиҳасигача

 

 

Top