03:16 / 17.06.2016
11370

Land Rover Discovery Sport поезд йўлида яна бир трюкни намойиш этди

Land Rover Discovery Sport йўлтанламаси 3та вагондан иборат вазни 100 тонна бўлган темирйўл таркибини 10 километрга тортиб боришнинг уддасидан чиққан. Бу, автомобиль техник тавсифномасида келтирилган вазнидан 60 марта ҳамда максимал тортиш кучидан 40 марта кўп демакдир. 

Тажриба Швейцария шимолидаги темирйўлнинг 10 километрлик қисмида амалга оширилган. Йўналиш, Рейн дарёсидаги 25 метр баландликдаги 285 метрлик Хемисхофен кўпригидан ҳам ўтган. 

Aquarius Railroad Technologies компанияси йўлтанламас учун стабилизатор вазифасини бажарган махсус темирйўл ғилдираги ишлаб чиққан. 

Discovery Sport бошқа жиҳатларидан икки литрли 4 цилиндрли дизел моторига эга стандарт моделдан фарқ қилмаган. 180 от кучига эга Ingenium, 9 босқичли «автоматик» узатмалар қутиси ва Terrain Response фирмасининг барча ғилдирикларни етакчи қилувчи тизими. 

Айтиш жоизки, бу Land Rover томонидан ташкил этилган биринчи томоша эмас. Масалан, 1989 йили Англиянинг Плимут шаҳрида Discovery I йўлтанламси 2,5-литрлик турбодизел мотори имкониятларини намойиш этиш учун, бир неча йўловчи вагонларини тортган эди.

Top