18:21 / 17.06.2016
10230

Россия мудофаа вазирлиги Обамага йўлланган мактубга ўз қарашини билдирди

Россия мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков АҚШ давлат департаментининг 51 нафар ходими президент Барак Обамага мактуб йўллаб, мамлакатнинг Суриядаги сиёсатини ўзгартириш ва ҳукумат қўшинларига ҳаво зарбалари беришни бошлашга чақирганига оид хабарларни изоҳлаган. 

«Агар ушбу хабарларда озгина бўлса-да ҳақиқат бўлса, аслида бу каби муҳим масалалар Давлат департаментида ростдан ҳам овоз бериш воситасида ҳал этилади, унда бу ҳолат соғлом фикрловчи кишиларда ташвиш уйғотмай қолмайди», — деган Конашенков. 

Унинг фикрича, энг асосий масала, ушбу бомбардимонлар оқибати учун кейин ким жавоб беришида. 

«Яна Давлат департаменти жамоасининг "кўпчилиги"? Ёки яна биз, бундан аввал, Афғонистон, Ироқ ва Ливиядан сўнг кузатганимиз, машҳур "голливуд" табассумини кўрамиз», —деб қўшимча қилган генерал. 

The Wall Street Journal газетаси хабар берганидек, АҚШ Давлат департаментининг 50дан ортиқ аксарият ходими Сурия ҳукумат қўшинларига қарши жанговар амалиётларни бошлашни сўраб, Америка президенти Барак Обамага мурожаат қилишган.

Top