00:31 / 19.06.2016
6470

Хорватия президенти Евро-2016’даги мухлисларнинг номақбул ҳаракатлари туфайли шошилинч йиғилиш чақиртирди

Хорватия президенти Колинда Грабар-Китарович хорватиялик мухлисларнинг Евро-2016’да Чехия-Хорватия ўйинида уюштирган тартибсизликларини муҳокама қилгани шошилинч йиғилиш чақиртирди. Учрашув 2:2 ҳисоби билан якунланди. 

Учрашув хорватиялик мухлисларнинг безориликлари туфайли ҳисоб Хорватия фойдасига 2:1 бўлаётганда тўхтатилиб қўйилганди. Хорватлар жойлашган трибуналардан майдонга файерлар улоқтирилган. "Жонкуяр" мухлислар бу қилмишлари билан ўз жамоаларига панд бериб қўйдилар: чехлар учрашувга қўшиб берилган вақтда ҳисобни тенглаштира олишди.

Грабар-Китарович биринчи марта шошилинч йиғилиш чақиришга конституцион ҳуқуқидан фойдаланди. Унда хорват ҳукумати вакиллари спортда безорилик ҳаракатларига нисбатан қонунчиликни кучайтириш бўйича чораларни муҳокама қиладилар.

Маълум қилинишича, йиғилиш кейинги ҳафта бошида ўтказилади.

УЕФА Хорватия ва Туркия мухлисларининг номақбул ҳаракатлари туфайли ушбу давлатлар футбол федерацияларига нисбатан интизомий ишлар очди.

Top