23:25 / 19.06.2016
8521

Трамп АҚШда мусулмонлар ҳақида маълумотлар йиғиш таклифини билдирди

АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп АҚШда яшовчи мусулмонлар ҳақида маълумотлар йиғишни бошлашни таклиф қилди, деб хабар бермоқда CBS телеканали.

"Фикримча, мамлакат миқёсида психологик портретларни тузишни бошлаш ҳақида ўйлаб кўришимиз керак бўлади. Мен профайлинг ғоясини ёмон кўраман. Бироқ биз теран ақл билан иш тутиш ва ўйлашни бошлашимиз керак", деб айтди Трамп.  

Унинг фикрича, "бошқа давлатлар буни муваффақиятли амалга оширмоқдалар". Трамп профайлинг, яъни потенциал хавф солувчи фуқаролар ҳақида маълумотлар йиғиш билан Исроил шуғулланишини айтди. Сиёсатчи "радикал ислом реал муаммо солишини" қўшимча қилди.

Top