11:41 / 19.06.2016
5083

Жазоир ҳукумати имтиҳон вақтида кўчиришлар олдини олиш учун ижтимоий тармоқларни ёпиб қўйди

Жазоир ҳукумати мактаблардаги битирув имтиҳонларининг саволлари ва мавзулари тарқалиб кетишининг олдини олиш учун бутун мамлакат бўйлаб ижтимоий тармоқларни ёпиб қўйди. Бу ҳақида Algerie Presse Service (APS) агентлиги хабар берди. 

«Ижтимоий тармоқларни ёпиб қўйиш тўғридан-тўғри якшанба куни бошланадиган имтиҳонлар билан боғлиқ» - деб таъкидланади агентлик хабарида. 

Июнь ойи бошидан бошлаб 800 мингдан ортиқ битирувчилар имтиҳон топширишган, аммо уларнинг кўпчилиги ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларига имтиҳон мавзулари ҳақидаги хабарлар олишган. 

Имтиҳон саволлари ва мавзуларининг тарқаб кетиши айби билан таълим соҳасидаги ўнлаб ишчилар ушланди. 7 июнь куни Таълим вазирлиги томонидан эса битирув имтиҳонларининг бир қисмини қайта топшириш бўйича қарор қабул қилинди.

Маълумотларга кўра, ижтимоий тармоқларни ёпиш фақатгина «фуқароларни нотўғри мавзулар тарқалишидан» ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилган. Интернет эса бутун мамлакат бўйлаб ишлашни давом эттирмоқда. Имтиҳонлар 23 июнга қадар давом этади.

Top