09:06 / 21.06.2016
3877

Япония жанубида кучли кўчки ва тошқинлар содир бўлди

Япониянинг жануби-ғарбида жойлашган Кумамото префектурасида кучли ёмғирлар тошқинлар ва кўчкиларга олиб келди. Бунинг оқибатида камида 2 киши ҳалок бўлди, яна 3 киши бедарак йўқолган.  

Префектура раҳбарияти 38 мингдан кўпроқ аҳолига эвакуация қилинишни тавсия қилди.

Об-ҳаво мутахассисларининг прогнозларига кўра, бу ҳудудда кучли ёмғирлар яна икки кун давом этади.

Top