16:07 / 21.06.2016
4018

Британия лейбористлари етакчиси: Кэмерон Brexit'дан кейин истеъфога чиқиши мумкин

Дэвид Кэмерон Буюк Британиянинг Европа Иттифоқига аъзолигига доир тақдири ҳал қилинадиган референдумдан кейин ўз истеъфоси ҳақида эълон қилишга мажбур бўлиши мумкин, бу эса жорий йилнинг охирига келиб муддатдан илгари сайловлар ўтказилишига сабаб бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Brexit'ни қўллаб-қувватловчи британиялик лейбористлар гуруҳига раҳбарлик қилувчи Брендон Чилтон бу ҳақда РИА "Новости"га берган интервьюсида маълум қилди. 

"Ўйлашимча, Кэмерон ўз ўрнини бўшатишига тўғри келади. У референдум арафасида ўзини жуда ёмон тутди, зўравонлик қилди, одамларни шунчаки эшитмасликка мажбур қилди. Шу билан бирга у Консервативлар партиясида жуда кўп қўллаб-қувватлашни йўқотди. Буларнинг барчаси унинг қолишига имкон бермайди, деб ўйлайман", - дея ҳисоблаган Чилтон. 

Манбанинг тахминига кўра, мамлакатда йилнинг охирига бориб муддатдан олдинги сайловлар ўтказилиши мумкин. 

Кэмерон истеъфога чиққан тақдирда унинг ўрнига Лондоннинг собиқ мэри Борис Жонсон ва мамлакатнинг адлия вазири Майкл Гоув даъвогарлик қилиши мумкинлиги таъкидланди. 

Буюк Британиянинг ЕИга аъзолигига доир референдум жорий йилнинг 23 июнида бўлиб ўтади.

Top