14:37 / 22.06.2016
5169

АҚШда электромобиллар сабабли бензинга бўлган талаб 20 фоизга камайиши мумкин


АҚШда бензинга бўлган талаб 2035 йилга бориб 20 фоизга камайиши мумкин. Бунга электромобиллар савдосининг тобора авж олаётгани сабаб бўлади, деб хабар қилмоқда MarketWatch нашри Wood Mackenzie фирмаси таҳлилчиларига асосланган ҳолда. 

Экспертларнинг фикрича, электромобиллар ишқибозлари учун мақбул бўлган ҳолатда, яъни узоқ масофага юра оладиган, аммо бирмунча арзон электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган тақдирда, бу каби транспорт воситаларининг Америка бозоридаги улуши келаси 20 йилда 35 фоизга ортади. Шунга кўра, бензин истеъмоли 5 мартага камайиши мумкин. 

Бироқ, таҳлилчиларнинг фикрича, 2035 йилга келиб электрокарлар Америка автомобиль бозорининг 10 фоизга яқинини ташкил этиши мумкин. Бунда бензинга бўлган талаб 5 фоизга камаяди. 

Айни вақтда, АҚШда сотилаётган жами автомашиналарнинг атиги 1 фоиздан камроғи элктромобиллар ҳиссасига тўғри келади. Батареялар қувватининг кичиклигига қарамай, анча қимматлиги, уларнинг савдоси ривожланишига тўсқинлик қилмоқда. Бундан ташқари, арзонлашган бензин ҳам электрокарлар бозорига салбий таъсир кўрсатган. 

Аммо, яқин орада бирмунча арзон ва узоқроқ юра оладиган электромобиллар пайдо бўлиши кутилаяпти.

Top