17:49 / 22.06.2016
7530

Қирғизистонда чақмоқ туфайли 55та қўй нобуд бўлди

Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти ҳудудида чақмоқ туфайли яна 55та қўй нобуд бўлди.

Сузоқ тумани ҳудудида 20 июнь кунига ўтар кечаси, соат тунги 03:00да Алмалуу-Булоқ қишлоғида яшовчи Медербек Каамитов Куробасдаги яйловдан 55та қўй жасадини топган.

Чўпон фақат 20та қўйни сўйиб, ҳалоллашга улгурган.

Бундан олдинроқ, 16 июнь куни Жалолобод вилоятининг Аксийск тумани ҳудудида 145та қўй чақмоқ зарбасидан нобуд бўлгани ҳақида хабарлар берилганди.

Top