18:17 / 23.06.2016
13916

Илонлар ўйини асосчи кунига 100 минг доллар фойда кўрмоқда

Америкалик дастурчи Стивен Хаус ўзининг оммабоп Slither.io ўйини туфайли  кунига 100 минг доллар даромад олмоқда. Бу ҳақида The Wall Street Journal хабар беради.

Нашр қайд этишича, уч ой аввал Хауснинг овқат учун пули бўлмаган. 25 март куни ўйин iOS ва Android қурилмалари учун ишлаб чиқарилди ва ўша пайтдан бери 68 миллион мартадан ортиқ юклаб олинган. Шундай қилиб, у ўйинни янада ривожлантириш билан шуғулланмаган, уни вирусли эффект қутқариб қолган. 

Хаусда ҳозир янги муаммолар пайдо бўлган: дастурчи сервер тўлиб кетган ҳолатга дуч келди. Агар тўлган серверга янги ўйинчи қўшилса, барча қолган фойдаланувчилар уланолмай қолишади. Айни дамда Хаус хостинг учун ойига 15 минг доллар тўлайди. 
Шунингдек, ўйин асосчиси Slither.io  яратилганидан буён қанча маблағ ишлаганини сир тутмоқда.     
 

Top