12:42 / 23.06.2016
8699

Исландиялик шарҳловчи Австрияга қарши ўйиннинг охирги дақиқасида жазавага тушиб қолди

Исландиялик футбол шарҳловчиси мамлакат терма жамоасининг Австрияга қарши ўйини охирги дақиқасида ўтиб бораётган вақтда иккинчи голни уриш учун ҳужум уюштирганида қаттиқ ҳаяжонга берилди. Бу вазиятда Исландия футболчилари қарши ҳужумга ўтишди ва бу ҳужум давомида ўйинни шарҳлаётган исландиялик шарҳловчининг "тутқаноғи тутиб қолди".

Бу ҳолат тасвири интернетда тарқалган.

Бу вақтда ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилиб турган, австрияликлар гол уришса, исландлар турнирни тарк этиши мумкин эди.

Париж яқинидаги Сен-Дени шаҳридаги «Стад де Франс» ўйингоҳида кечган бу ўйиннинг 94-дақиқасида Исландия футболчиси Арнор Ингви Траустасон гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди. Натижада, исландлар гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб, плей-оффга чиқди.

Энди ўз тарихида илк марта Европа чемпионатида иштирок этаётган Исландия 27 июнь куни нимчорак финал доирасида Англияга қарши Ницца шаҳридаги стадионда учрашув ўтказади.

Манба: Tribuna.uz

Top