08:00 / 24.06.2016
4795

Лоран Блан "ПСЖ" клуби билан шартномани бекор қилди

Франциянинг "Пари Сен-Жермен" футбол клуби бош мураббийи Лоран Блан клуб билан шартномани бекор қилди ва 22 млн евро миқдорида товон пули олади. Бу ҳақда L'Équipe нашри хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, "ПСЖ" раҳбарияти 50 ёшли Бланни истеъфога кетказишга қарор қилди ва бу ҳақда у билан келишувга эришди. Бланнинг шартномаси 2018 йилгача амал қилган, шунинг учун унга 22 млн евро миқдорида товон пули тўланади.

Блан клубда 2013 йилдан бошлаб ишлаб келган. Унинг қўл остида клуб уч маротаба Франция чемпиони, икки маротаба Франция Кубоги соҳиби, уч маротаба Француз лигаси кубоги ва суперкубогида ғолиб бўлган.

Top