16:42 / 24.06.2016
5625

Нептун атмосферасида ғаройиб бўронлар суратга олинди

Американинг Hubble орбитал телескопи Нептун атмосферасида ноодатий шаклларни суратга олди. Бу ҳақида телескоп илмий жамоаси хабар қилди. 

Аввал бундай тўқ рангли бўронлар 1989 йилда «Вояджера-2» ва 1994 йилда худди шу Hubble телескопи парвози вақтида кузатилган.  

Мазкур тўқ рангли шамойиллар юқори босимли ҳудудларни англатади ва кўпинча ёрқин ҳамроҳ-булутлар билан қўшничилик қилади.  "Тўқ рангли бўронлар атмосферада худди улкан, линзасимон газ тоғлари каби сузиб юришибди. Ҳамроҳ-булутлар эса Ердаги тоғлар устида сузувчи орографик булутларга ўхшайди", - дея изоҳ берди суратларни таҳлил қилган Берклидаги Калифорния Университети олими Майк Вонг. 2015 йилнинг июлидан Нептундаги ҳаваскор астрономлар ёрқин булутларни кўра бошлашган, шунингдек Ҳавайида ҳам Кека телескопида бундай булутларни қайд этишган. Олимлар уларнинг тагида кўпдан бери учрамаган тўқ рангли бўронлар бўлиши мумкинлигини тахмин қилишди. 

Май ойида олинган суратлар Нептун атмосферасидаги ноёб шамойиллар ҳажми, шакли, барқарорлиги, шунингдек энига ҳаракатланиши, тезлашиши ва секинлашиши билан фарқланиши мумкин.

Top